Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Санкт-Петербургдаги дўконлардан бирида портлаш содир бўлди
Санкт-Петербургда 27 декабрь кечки вақт Кондратьев кўчасидаги “Перёкресток” дўконида портлаш содир бўлди. Бунинг оқибатида 10 киши жароҳат олди, улардан бирининг аҳволи оғир дея баҳоланмоқда, қолганлар енгил ва ўрта даражада жароҳатлар олганлар.
Дастлабки маълумотларга кўра, портлашга кучлилиги 200 грамм тротил моддасига тенг бўлган ва жароҳатловчи элементлар билан тўлдирилган портловчи қурилма сабаб бўлган. Ушбу ҳолат юзасидан бир неча кишининг ҳаётига суиқасд қилишга уриниш бўйича жиноий иш қўзғатилган.
Тергов қўмитаси маълумотларига кўра, бомба супермаркетнинг буюмларни сақлаш камерасида ҳаракатга келган. Воқеа жойида тергов қўмитаси, Федерал хавфсизлик хизмати ва ички ишлар вазирлиги ходимлари иш олиб боришмоқда.
Шунингдек, портлашни содир этишда гумонланаётган шахснинг видеоси пайдо бўлди. Кузатув камераларидан олинган кадрларда елкасига оч рангдаги рюкзак осиб олган эркак дўконга кириб келганини, рюкзагини сақлаш камерасида қолдириб, савдо залига кириб кетганини кўриш мумкин. У ичкарида 1,5 дақиқача бўлиб, сўнгра дўкондан сумкасини олмай чиқиб кетган, Калинин майдонини кесиб ўтиб, сўнгра кўздан ғойиб бўлган.
“Фонтанка” сайти маълумотларига кўра, эркак дўкон олдига соат 18:15да маршруткада келган. Гувоҳларнинг айтишича, портлаш соат 18:45ларда юз берган.
Терговга Миллий аксилтеррорчилик қўмитаси бошчилик қилмоқда, бироқ теракт версияси ҳозирча тасдиқланмаган.
Мавзуга оид
17:16 / 01.06.2026
Малтадаги пиротехника заводида кучли портлаш рўй берди
22:04 / 31.05.2026
Мянмада бинода юз берган портлаш оқибатида 46 киши ҳалок бўлди
22:01 / 23.05.2026
Шавкат Мирзиёев Си Жингпингга ҳамдардлик билдирди
11:57 / 17.05.2026