Яманда қарийб 150 киши ҳалок бўлди – ОАВ
Яманда Саудия Арабистони бошчилигидаги коалиция авиазарбалари олти кун ичида оддий аҳоли орасида 143 нафар инсоннинг ҳалок бўлишига олиб келди. Бу ҳақда РИА Новости БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Бошқармаси матбуот котиби Лиз Тросселга таянган ҳолда хабар тарқатди.
Унинг сўзларига кўра, Яманда 22-28 декабрь кунлари Саудия Арабистони коалицияси зарбалари туфайли 237 одам жабрланган, улардан 143 нафари ҳалок бўлди ва 94 нафари жароҳат олди.
Яманда 2014 йилдан бери қуролли можаро давом этмоқда. Унда бир томондан «Ансар Алло» шиалар ҳаракатидан бўлган исёнчи ҳусийлар, бошқа томондан эса – ҳукумат қўшинлари ва президент Абду Раббо Мансур Ҳодий тарафдорлари бўлган кўнгиллилар иштирок этмоқда. Ҳукуматни ҳаводан ва ердан Саудия Арабистони бошчилигидаги араб коалицияси қўллаб-қувватлаётган бўлса, ҳусийларга яқин вақтларгача собиқ президент Али Абдулла Солиҳга яқин бўлган ҳарбийлар кўмак кўрсатиб келаётганди. Ноябрь охирида ҳусийлар ва Солиҳ ўртасида можаро юз берди, у Солиҳнинг 4 декабрь куни ҳалок бўлиши билан якунланди.
Мавзуга оид
15:56 / 08.10.2024
Туғуруқхоналардаги ўлимни қандай камайтириш мумкин? – Саудияда ишлаётган ўзбек шифокори билан суҳбат
14:30 / 01.10.2024
Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Саудия инвестициялар вазири билан музокара ўтказди
19:43 / 29.09.2024
Саудия Арабистонида 2024 йилда қанча инсон қатл этилгани маълум бўлди
12:40 / 27.09.2024