Москва областининг Удино қишлоғида қарийб юз нафар ноқонуний мигрант ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан қўлга олинди. Бу ҳақда Москва агентлиги хабар тарқатган.

«Хорижий фуқаролар томонидан РФ ҳудудига кириш тартибини бузганлик ва ноқонуний меҳнат фаолиятини олиб борганлик учун ҳаммаси бўлиб 95 нафар ноқонуний мигрант маъмурий жавобгарликка тортилди», - дея маълум қилган Россия ИИВнинг Москва области бўйича Бош бошқармаси матбуот хизмати бошлиғи Татьяна Петрова.

Унинг аниқлик киритишича, ушбу ноқонуний мигрантларнинг ҳар бири икки мингдан беш минг рублгача жаримага тортилади, сўнг уларнинг бари Россия ҳудудидан чиқариб юборилади.