Жаҳон | 10:43 / 29.12.2017
17919
1 дақиқада ўқилади

Ҳомиладор аёлнинг озиқ-овқат дўконида кўзи ёриди 

АҚШнинг Калифорния штатида истиқомат қилувчи ҳомиладор аёл озиқ-овқат дўконида кўзи ёриди. Бу ҳақда савдо нуқтасининг эгаси "Фейсбук"даги ўз саҳифасида маълум қилган.

Маркет эгаси Иссамар Сепульведанинг ёзишича, ёш қизни туғдиришда ўзи, ҳайратдан ёқа ушлаган ошпаз ва қассоб иштирок этди. Уларнинг бари рўй бераётган ҳодисани мўъжиза сифатида баҳолашган.

- Бизнинг кассир 911 га қўнғироқ қилди, қассоб болани ушлаб турди, ошпаз қайчини қидирди, мен эса киндигини кесдим, - дея аниқлик киритган Сепульведа.

Унинг сўзларига кўра, озиқ-овқат дўкони ходимлари чақалоқнинг териси бинафша рангда эканини кўриб, жуда қаттиқ ҳаяжонланишган. Қутқарув хизматидан эса бола қаттиқ музлаб қолгани учун териси шундай рангда эканини тушунтириб, уни дарҳол иссиқ жойга олиб ўтиш кераклигини уқтиришган. Шунда дўкон эгаси иссиқ адёл олиб келди ва унга чақалоқни ўраб қўйди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид