Порошенко: Рус империясининг темир пардаси бузилди
Украина президенти Пётр Порошенконинг маълум қилишича, ЕИ билан визасиз режимнинг жорий этилиши ҳамда Ғарбнинг мустақиллик учун курашдаги қўллаб-қувватлови 2017 йилда мамлакатнинг асосий ютуқларига айланди. Бу ҳақда Украина президенти сайтида хабар берилган.
«Визасиз режим – бу Украина паспортини ҳурмат қилишни бошлашгани. 11 июндан биометрик паспортга эга бўлган ҳар бир украиналик навбатларда турмай, виза йиғимларини тўламай, ҳеч кимга керак бўлмаган қоғозларни тўлдирмай, Европа Иттифоқи бўйлаб эркин тарзда саёҳат қилиши мумкин. Россия империяси ёки СССР темир пардаси бузилди», - дея маълум қилди Украина етакчиси.
Эслатиб ўтамиз, Порошенко август ойи охирида Украина «СССР ёки Россия империясига ҳеч қачон қайтмаслиги» ҳақида маълум қилганди. Унинг сўзларига кўра, мамлакат «қайтиш нуқтасидан» ўтган.
Мавзуга оид
20:14 / 14.10.2024
Россияда Тожикистон ва Ўзбекистондан келган мигрантлар Украинага қарши урушга боришга мажбурланаётгани айтилди
13:50 / 14.10.2024
Украина тунда Россиянинг 68 та дронидан 31 тасини уриб туширди
21:00 / 12.10.2024
Украинадаги урушда қатнашган ўзбекистонлик устидан Россияда суд бошланди
19:32 / 12.10.2024