Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Валиаҳд шаҳзодадан яна бир қадам - Apple ва Amazon Саудия бозорига киради
Apple ва Amazon Ар-Риёд билан Саудия Арабистонига инвестициялар киритиш учун лицензия олиш борасида музокаралар ўтказмоқда, деб хабар бермоқда Reuters икки манбага асосланган ҳолда. Бу валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмоннинг конверсатив қиролликка юқори технологияли кўриниш беришга йўналтирилган саъй-ҳаракатлари доирасида амалга ошмоқда.
Яна бир манбанинг тасдиқлашича, Apple Саудия Арабистонига хорижий сармояларни жалб этиш билан шуғулланувчи SAGIA давлат агентлиги орқали музокаралар олиб бормоқда.
Ҳар икки компания Саудия Арабистонига учинчи шахслар орқали товарлар етказиб беради, бироқ уларда, жаҳондаги бошқа технологик гигантлар каби, бозорга тўғридан-тўғри кириш имконияти ҳозирча йўқ.
Ар-Риёд сўнгги икки йилда тартибга солувчи тўсиқларни кучсизлантиришни бошлади, бунда хорижий капитал улушига чекловлар ҳам эътиборга олинди, улар узоқ вақт давомида инвесторларни четда туришга мажбурларди.
Apple ва Amazon’нинг жалб этилиши шаҳзода Муҳаммад бин Салмон томонидан режалаштирилган ислоҳотларни илгари суришда ёрдам беради ҳамда компаниялар имижини нисбатан ёш ва анча бой бозорда оширади.
Тахминларга кўра, SAGIA билан Apple дўконлари учун лицензия келишуви февраль ойига қадар имзоланади, чакана савдо бўйича илк дўконлар эса 2019 йилда очилиши режалаштирилган.
Мавзуга оид
19:38 / 22.06.2026
Ямал гол урди ва сажда қилди, Португалияда «Даллас сериали бошланди»
18:16 / 19.06.2026
Буклама iPhone Ultra хусусиятлари ошкор қилинди
18:14 / 18.06.2026
Apple смартфонлари қимматлайди - Тим Кук бунинг сабабини тушунтирди
11:30 / 10.06.2026