Кремний водийсида қуёш панелларини ўрнатиш ва ишга тушириш билан шуғулланувчи Cinnamon Energy Systems компанияси раҳбари Барри Синнамон Green Tech Media'да электр энергияси ва генерация сақлаш уй тизимини ривожлантириш, шунингдек 2018 йилда ақлли уй қурилмаларининг энергетик мувозанатига доир 10 тахмини билан бўлишди.
Барри Синнамоннинг фикрича, келгуси йилда бизни ақлли уй қурилмалари таназзули, қуёш энергияси билан таъминланишга ўтиш ва турар-жойлар томларидан симларнинг йўқолиши кутмоқда.
1. АҚШда қуёш модулларини ишлаб чиқариш аввалги даражада қолади
Янги авлод панелларини кенг кўламда ишлаб чиқариш учун миллиардлаб доллар ва узоқ муддатли инвестициялар керак бўлади. Тўғри сиёсат юритилган тақдирда, саноат ҳақиқатда панеллар ва компонентлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиши мумкин. Афсуски, бу инвестицияларни қўллаб-қувватлашга доир сиёсатини юритиш ҳозирча АҚШ ҳукумати учун устувор аҳамиятга эга эмас, шу боис 2018 йилда ўзгаришлар кузатилмайди.
2. Қуёш панеллари танқислиги 2018 йилнинг ёзигача давом этади
Электр энергияси тарифларини ошириш таҳдиди қуёш панелларига бўлган талабни оширди. Бу вақтда буюртмаларни портга йўллаш учун бир ойча вақт керак бўлади, хориждан контейнерларни етказиб бериш учун эса - яна бир ой керак бўлади ва буларнинг бари бир шарт билан - панеллар омборда жойлашган бўлади. Шунинг учун танқислик 2018 йилнинг II чораги охиригача давом этади.
3. Уйларнинг томларидан симлар йўқолади
Булутли ечимлар қуёш панелларининг ажралмас қисмига айланади. Тажрибали пудратчилар уяли мониторингга бир неча юз доллар сарф қилиш кабель орқали бегона провайдерларга уланиш ва уй тармоғидаги носозликлар сабаб йўқотишларни компенсация қилишдан кўра фойдалироқ эканини англаб етишмоқда.
4. Оддий қуёш модуллари тоифа сифатида йўқ бўлиб кетади
Оддий қуёш панеллари NEC Rapid Shutdown талабларига мувофиқ йўқ қилинади. Фақат икки ечим қолади: модуль даражасидаги қувват электроникаси ёки панелларни тез фойдаланиш имконини берувчи қўшимча блоклар. Ҳозирга қадар анъанавий панелларни ўрнатувчи компаниялар уларнинг бозордаги улушига нима бўлгани борасида бош қотиришмоқда.
5. Қуёш энергияси истеъмолчилари ўз-ўзини таъминлашга ўтади
Коммунал корхоналар йирик ва кичик истеъмолчилар ўртасидаги электр энергиялари тарифларидаги фарқни камайтириб, мунтазам ойлик тўловларини оширишда давом этади. Бу айниқса тизим ҳаддан ташқари юкланган даврга тегишли. Истеъмолчилар, ўз навбатида, шахсий энергия сақлаш тизимларини ўрнатиб, максимал даражада ўз-ўзини таъминлашга ўтиб, муносабат билдиради.

















