Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Куёвини пичоқлаган қайнотага нисбатан жиноий иши қўзғатилди
Ўртачирчиқ туманида куёвига тан жароҳати етказган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берган.
Қайд этилишича, Ўртачирчиқ туманида жорий йилнинг 6 ноябрь куни Фатхулла Воисов (келтирилган исм-фамилиялар ўзгартирилган) уйида, куёви Бахтбек Боқиев билан спиртли ичимлик истеъмол қилишиб, ўзаро жанжаллашиши оқибатида Фатхулла Воисов ошхона пичоғи билан Бахтбек Боқиевга тан жароҳати етказган. Натижада жабрланувчи оғир тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.
Ушбу ҳолат юзасидан Фатхулла Воисовга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 104-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди. Терговни ИИБ олиб бормоқда.
Мавзуга оид
19:10 / 09.04.2026
Ясама жиноят судда “синди”: бахмаллик Санжарнинг ҳолига маймунлар йиғларди, агар...
21:49 / 18.03.2026
“Шаҳзод -Gold” уч ярим йилга озодликдан маҳрум қилинди
13:44 / 26.02.2026
УХХ икки юқори лавозимли ҳарбийни “жиноят устида” ушлади
20:43 / 03.02.2026