Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Petrobras собиқ раҳбари ва етти бош менежери коррупцияда айбланди
Бразилиянинг қимматли қоғозлар бўйича комиссияси (CVM) Petrobras давлат энергия компаниясининг собиқ раҳбари Марио дас Грасас Фостер ва яна 7 нафар собиқ юқори лавозимли мулозимларини расман коррупцияда айблади. Бу ҳақда Folha de Sao Paulo нашри ёзмоқда.
2016 йил баҳорида бошланган тергов жараёни доирасида эълон қилинган айблов хулосаси 3 та бурғулаш кемалари бўйича шартномаларни имзолашда қоидабузарликларга йўл қўйилганлиги билан боғлиқ, деб ёзади газета.
Коррупцияда айбланаётганлар орасида компаниянинг собиқ топ менежери Хосе Сержио Габриэлли, маҳсулотларни етказиб бериш занжири учун жавоб берган Паоло Коста, халқаро алоқалар бошлиғи Несто Серверо, молиявий директор Алмир Барбасса, разведка ва ишлаб чиқариш сектори бошлиғи Гильерме Естрейа, энергетика ва газ йўналишлари раҳбари Ильдо Сауэр ва хизмат кўрсатиш бошқармаси раҳбари Ренато Дюк бор.
Бразилиянинг Petrobras компанияси 2014 йилда коррупция можароси домида қолди. Компания раҳбарлари имзоланган шартномалар қийматининг 3 фоизини мукофот тариқасида олгани гумон қилинмоқда. Бу маблағлар кейинчалик сиёсатчилар ва амалдорларни сотиб олиш учун ишлатилган. Бразилия ҳукуматига кўра, нархларни сунъий равишда ошириш ва пора бериш жиноий схема асосчиларига 3,8 млрд доллар фойда келтирган.
Мавзуга оид
18:52 / 24.06.2026
Чехларга сенсация керак, Бразилия ва Кореяга дуранг ҳам етади. А, В ва C гуруҳларида вазият қандай?
09:45 / 17.06.2026
Бразилия собиқ президентининг ўғли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
20:23 / 15.06.2026
Бразилиядаги аттракционда аёл 40 метр баландликдан хавфсизлик арқонисиз отиб юборилди
08:49 / 15.06.2026