Ўзбекистон | 15:38 / 30.12.2017
19833
1 дақиқада ўқилади

The New York Times: «Ўзбекистон ўз эшикларини очмоқда»

АҚШнинг The New York Times нашри 2017 йил 27 ноябрь куни «Ўзбекистон ўз эшикларини очмоқда» сарлавҳали мақола эълон қилди. Унда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев иқтисодиётни ислоҳ этишни бошлагани таъкидланган. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар бермоқда.

Жаҳон банки 2017 йилда Ўзбекистон бизнес юритиш шароитларни сезиларли даражада енгиллаштирган ўнта давлат қаторига киргани ҳақида хабар бериб, корхоналарни рўйхатдан ўтказиш, қурилишга рухсат олиш, миноритар инвесторларни ҳимоя қилиш, солиққа тортиш ва электр таъминоти тизимига улаш соҳаларида амалга оширилган ислоҳотларни қайд этди.

Жаҳон банкининг бизнес юритиш шароитларининг қулайлигига баҳо берадиган Doing Business рейтингида Ўзбекистон 190 мамлакат ичида 74-ўринни эгаллаб, Хитой ва Украинани ортда қолдирди.

Мавзуга оид