Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ИИВ шу кунга қадар нечта ЙПХ пости фаолияти тугатилганини маълум қилди
Ўзбекистон Республикаси президентининг Олий Мажлисга мурожаатномасида автомобиль йўлларида ҳаракатланиш эркинлигини чеклаётган, савдо-иқтисодий муносабатларнинг ҳамда ички ва ташқи туризмнинг ривожига салбий таъсир кўрсатаётган мунтазам йўл-патруль хизмати масканлари ва блок постларнинг фаолиятини тугатиш ҳамда сонини қисқартириш таъкидланган эди.
Республиканинг баъзи вилоятлари ўртасидаги постларнинг жойлашуви нафақат фуқароларга, балки иқтисодиётга ҳам салбий таъсир қилаётганлиги аниқ рақамлар билан кўрсатиб берилди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармасидан маълум қилинишича, Ички ишлар вазирлигининг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари мутахассисларидан иборат гуруҳлар томонидан мунтазам йўл-патруль хизмати масканлари ва блок постларининг фаолияти ўрганилиб, шу кунга қадар автомобиль йўлларида жойлашган жами 54 та бундай постларнинг фаолияти тугатилди. Шулардан, 21 тасини мунтазам йўл-патруль хизмати масканлари, 14 тасини блок постлар ва 19 тасини тўсиқ постлари ташкил этган эди. Қайд этилишича, қолган постларнинг ҳам фаолияти танқидий қайта кўриб чиқилмоқда.
Андижон вилоятининг Шаҳрихон туманидаги тугатилган тўсиқ пости
Олдинги ҳолати
Бугунги ҳолати
Қорақалпоғистон Республикасининг Беруний туманидаги тугатилган мунтазам ЙПХ маскани
Олдинги ҳолати
Бугунги ҳолати
Мавзуга оид
15:28 / 28.05.2026
Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасида янги пост очилди
10:24 / 24.05.2026
$57 миллионлик эзгу ташаббус ва ИИВдаги икки хил стандарт — ҳафта дайжести
11:51 / 22.05.2026
ИИВ, Адлия ва Тоғ-кон вазирлиги — давлат бошқарувидаги энг илғор идоралар
17:45 / 30.04.2026