Нефть: геосиёсатнинг қайтиши
"Яқин Шарқдаги сиёсий тартибсизликлар нефть нархини икки йиллик максимумга кўтариб юборди. Эрон ҳукуматига қарши бошланаётган исён ОПЕКнинг катталиги бўйича учинчи давлатида нефть қазиб олишга халақит бериши мумкинлиги билан боғлиқ хавотирлар сешанба куни яна ўсишга олиб келди, бир баррель учун нарх 65 долларлик даражадан ошди", - дея ёзмоқда Die Presse.
"Шу тариқа, геосиёсий хатар нефть дунёсига қайтганини нишонламоқда", - дея изоҳ берган мақола муаллифи Маттиас Ауэр.
"Нефть компаниялари нархнинг ошиши учун авваламбор ОПЕК картелидан миннатдор бўлиши керак. Ишлаб чиқарувчиларнинг нархларни барқарорлаштириш учун қазиб олиш ҳажмини қисқартириш бўйича келишуви эффект берди, бу тарихий битимни имзолаган давлатларнинг баъзилари унга бугунги кунга қадар риоя этмаган бўлса-да, кузатилди. Бу ерда Россия яхши намунадир", - дея ёзади журналист.
Келишувда қатнашиш Россияга ўтган йилда ердан СССР парчаланиб кетганидан кейинги даврда энг кўп нефтни қазиб олишга халал бермади, дейилади мақолада.
"Путин 1999 йилда ҳукумат тепасига келганидан сўнг, мамлакатда нефть қазиб олиш ҳажми қарийб уч бараварга ошди. Бироқ ўтган йилги трюк фақат шунинг эвазига юз бердики, Россия ОПЕК билан битимга алоҳида шартларда эришишнинг уддасидан чиқди", - дея хабар беради муаллиф.
Мавзуга оид: Кичик оққушлар рақси. 2018 йилда нефть нархи нималарга боғлиқ бўлади?
"Россия янги йилда нефть қазиб олишнинг ҳажмининг қисқарганини ҳис этиши керак. Экспертлар бир неча йил ичида биринчи марта Россия нефть қазиб олиш соҳасида сустлик юз беришини кутишмоқда", - дейилади мақолада.
Америкада сланецли нефть қазиб олинишига келадиган бўлсак, 2017 йилнинг охирида у 2015 йилнинг октябридан бери энг минимал даражада қолаётганди. Бу ҳам нефтнинг бугунги нархларини юқори даражада сақлаб қолиши керак, ҳар ҳолда биринчи ярим йилликда, дея фикр билдирган муаллиф.
"Бироқ, ОПЕКнинг ноябрь ойида Венада бўлиб ўтган учрашувида баъзи мамлакатлар битимдан чиқишга чақиришди. Ўшанда Россиянинг овози энг баланд эшитилганди", - дея таъкидлайди муаллиф хулоса ўрнида.
Мавзуга оид
14:15 / 06.11.2024
Эрон: Агар Исроил сулҳга рози бўлса, Теҳроннинг жавоби ўзгариши мумкин
19:40 / 05.11.2024
Эрон иккита сунъий йўлдошини орбитага чиқарди
08:50 / 05.11.2024
WSJ: Эрон армия иштирокида Исроилга «кучли» ҳужум тайёрламоқда
21:37 / 31.10.2024