Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Рамзон Қодиров: АҚШ Эронга ҳалокатли ёрдам тайёрлаб қўйган
Фото: Алексей Никольский/ТАСС
Чеченистон раҳбари Рамзон Қодиров АҚШ президенти Дональд Трампнинг Эрондаги фаолларга қўллаб-қувватлов тақдим этишга тайёрлиги ҳақидаги баёнотига изоҳ бераркан, Вашингтон Теҳронга «ҳалокатли ёрдам» тайёрлаб қўйганини таъкидлаб ўтди. Бу ҳақда Қодиров твиттердаги саҳифасида ёзди.
«Дональд Трамп АҚШ Эрондаги норозилик намойишлари иштирокчиларига анча жиддий қўллаб-қувватлов тақдим этиш ниятида эканини маълум қилди, у бу керакли вақтда рўй беришини айтди. Аввалроқ худди шундай ёрдам Ливия, Сурия, Ироқ, Афғонистон, Сербия, Вьетнам ва бошқа мамлакатлар халқларига берилганди. Эронга ҳалокатли ёрдам тайёрланмоқда», - дея маълум қилди Қодиров.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп Эрондаги норозилик акциялари қатнашчиларига «катта ёрдам» ваъда қилгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
21:13 / 12.05.2026
Пентагон АҚШ ва Эрон ўртасидаги урушнинг нархини очиқлади
18:16 / 12.05.2026
АҚШ бутун дунё бўйлаб 120 та биолаборатория ишини ўрганади
18:01 / 12.05.2026
БАА Эронга яширинча ҳужумлар уюштириб келмоқда – WSJ
17:39 / 12.05.2026