Жаҳон | 10:40 / 05.01.2018
22444
1 дақиқада ўқилади

Трамп катта можароларга сабаб бўлаётган китобга муносабат билдирди

Фото: AP

АҚШ президенти Дональд Трампнинг маълум қилишича, Майкл Вульфнинг «Олов ва ғазаб: Трампнинг Оқ уйида» китоби «ёлғонга тўла». Бу ҳақда у твиттердаги саҳифасида ёзди.

«Мен сохта китоб муаллифига Оқ уйга киришни тақиқлаб қўйдим. Аслида мен унга бир неча марта рад жавобини берганман! Мен у билан китоб ҳақида ҳеч қачон гаплашмаганман. Бу китоб ёлғон, сохта маълумотлар ва умуман йўқ бўлган манбалардир», - дея ёзди Трамп.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ WSJ Майкл Вульфнинг ушбу китобига таянган ҳолда Трамп собиқ маслаҳатчиси Иванкани «бефаҳм ғишт» деб атагани ҳақида хабар берганди.

Мавзуга оид