Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Марказий банк ликвидлилик танқислиги юзага келганда банкларни кредитлайди
“Марказий банк тўғрисида”ги Қонунга қўшимчалар киритилди. Тузатишлар 3.01.2018 йилдаги “Айрим давлат органлари фаолияти такомиллаштирилиши, шунингдек фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун билан киритилмоқда.
Norma.uz’нинг ёзишича, Марказий банк ўзи белгилаган шартларда банкларга кредит беришга ҳақли. Бундай кредитлар олтин, валюта бойликлари, давлат қарз мажбуриятлари, тижорат векселлари ва ҳоказолар таъминоти остида берилади.
Тузатишларга кўра, банкларда ликвидлилик танқислиги юзага келган, гаров активлари эса мавжуд бўлмаган ҳолларда Марказий банк банкларга қисқа муддатли таъминотсиз кредитлар беришга ҳақли. Бу ҳолатда кредитлаш тартиби ва шартларини Марказий банкнинг ўзи белгилайди ҳамда уларни ОАВда, шунингдек ўз расмий сайтида эълон қилади.
Маълумот учун: Халқаро молиявий ҳисобот стандартларида қўлланиладиган терминологияга биноан ликвидлилик деганда депозитлардан маблағлар ечишни тўлаш ва тўлов муддати юзага келганда барча бошқа молиявий мажбуриятлар бўйича жавоб бериш учун етарли маблағлар мавжудлиги тушунилади.
Лидвидлилик коэффициентлари барча банклар учун мажбурий бўлган иқтисодий норматив сифатида Марказий банк томонидан белгиланади.
Қонун 5.01.2018 йилдан кучга кирди.
Мавзуга оид
19:21 / 16.06.2026
Ўзбекистоннинг жаҳон чемпионатидаги иштирокига бағишланган эсдалик тангалар сотувга чиқарилади
16:50 / 16.06.2026
“Асосий ставка таъсирчанлигини ошириш чораларини кўрамиз” – Ишметов
16:37 / 16.06.2026
Тимур Ишметов: 2027 йилда 5 фоизлик инфляция мақсадига эришиш йўлида жиддий хатарлар кўрмаяпмиз
11:05 / 16.06.2026