Жаҳон | 10:19 / 06.01.2018
16370
1 дақиқада ўқилади

Тиллерсон Трампнинг руҳий ҳолати ҳақидаги саволга жавоб қайтарди

Фото: Reuters

АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон CNN мухбирининг Қўшма Штатлар президенти Дональд Трамп руҳий ҳолати ҳақидаги саволига жавоб қайтарди.

«Мен унинг руҳий ҳолати ва президентлик лавозимга мослиги бўйича савол устида ҳеч қачон бош қотирмаганман. Менда унинг руҳий ҳолати туфайли ташвишга тушиш учун ҳеч қандай сабаб йўқ», - дея айтиб ўтди Тиллерсон.

Шунингдек Тиллерсоннинг таъкидлашича, давлат раҳбари иш юзасидан учрашувларга жуда катта қизиқиш билдиради.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп Майкл Вульфнинг «Олов ва ғазаб: Трампнинг Оқ уйида» китоби «ёлғонга тўла» экани ҳақида маълум қилганди.

Мавзуга оид