12:35 / 06.01.2018
6055

Венесуэла 100 млн миллий криптовалюта чиқариш арафасида 

Фото: AFP

Венесуэла президенти Николас Мадуро 100 млн El Petro миллий криптовалютаси чиқарилиши ҳақида маълум қилди, деб хабар бермоқда TeleSUR.

Мадуронинг сўзларига кўра, ҳар бир "Петро" Венесуэла нефтининг бир баррели қанча турса шунчага баҳоланади.

"Мен 100 миллион "петро" эмиссияси ҳақида топшириқ бердим, у Венесуэланинг барча бойлиги билан қўллаб-қувватланган. Ҳар бир "петро" Венесуэла нефтининг бир баррели нархи билан баҳоланади", - дея Мадуронинг баёнотини келтиради VTV канали. "Петро"нинг туғилиши ҳақидаги акт 14 январь куни тақдим этилади", - дея қўшимча қилиб ўтган Венесуэла раҳбари.

Top