Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон дунё ҳамжамиятида ўз ўрнини топиши керак – Президент
Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон жаҳон ҳамжамиятида ўз ўрнини топиши керак, лекин битта президентнинг ўзи бу вазифани уддалай олмайди. Ўзбекистон давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятига ташрифи чоғида ўтказган видеоселекторда шу ҳақда фикр билдирган. Бу ҳақда Ўзбекистон 24 телеканали хабар бермоқда.
“Албатта, биз дунё ҳамжамиятида ўзимизнинг ўрнимизни топишимиз керак. Лекин ўзимизнинг ўрнимизни битта президент ўзи тополмайди. Президент ҳаракат қилади, президент сиёсат юритади. Ўрнимиз қачон топилади? Одамлар рози бўлса топилади. Ўзбекистоннинг обрў топиши осон иш эмас. Атиги бир йил ичида Америка президенти бекорга телефон қилмайди. Президент ўз йўлига, Америка сиёсати бекорга телефон қилмайди. Буни тушунган тушунади, - деди президент. Хўш, шундай экан, биз қачон ўзгарамиз?
Яқинда Абдулла Ниғматович Тожикистонга бориб ташрифни муҳокама қилиб келади. Биз катта-катта шартномаларга қўл қўйиб, темир йўлни ҳам очамиз, электр энергияси узатишга келишдик. Бошқа-бошқа масалалар ҳам шундай. Ҳамма ўтади бу дунёдан, аммо қўшни билан яхши бўлмаганни ҳеч ким, ҳеч қачон кечирмайди. Шуни ҳамма билиши керак. Бизга қўшниларнинг ҳаммаси яхши бўлиши керак. Бу осон эмас. Биз 20 йиллик музни эритишимиз керак.
Дунё ҳамжамияти нима дейди: сен аввал қўшнинг билан тил топишгин, биз кейин дўст бўламиз, дейди. Сен қўшнинг билан тил топишмасанг, биз билан қандай дўст бўлишинг мумкин, дейди”, - дея ташқи сиёсат масалаларига доир фикрларини билдирди Президент.
Мавзуга оид
16:45 / 16.03.2026
Хизмат бурчини бажараётиб вафот этган бекободлик ходимга ҳам уй бериладими?
18:53 / 11.03.2026
Бекободда 11-синф ўқувчиси ўлдирилди: гумонланувчилар қўшни мактаб ўқувчилари
11:22 / 07.03.2026
Ангренда дайди итлар ҳужуми оқибатида 8 ёшли бола ҳалок бўлди
15:46 / 06.03.2026