Жаҳон | 18:17 / 08.01.2018
9265
1 дақиқада ўқилади
Нью-Йоркдаги Трамп-тауэрда ёнғин юз берди
Нью-Йоркда жойлашган Трамп-таэур осмонўпар биносининг томида ёнғин юз берди. Бу ҳақда NBC хабар қилмоқда.
Видеоёзувлардан бино томидан чиқаётган қуюқ оқ тутунни кўриш мумкин, бироқ оловнинг ўзи пайқалмаган.
Телеканал маълумотларига кўра, ёнғинга электр симларидаги қисқа туташув сабаб бўлган бўлиши мумкин.
Воқеа юз берган жойда ўт ўчирувчилар ишламоқда. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Дональд Трампнинг ўзи ёнғин юз берган пайтда бино ичида бўлмагани айтилмоқда.
Мавзуга оид
00:47 / 21.09.2023
Шавкат Мирзиёевнинг Ню-Йоркка ташрифи якунланди
10:57 / 08.09.2023
Нью-Йорк мэри ноқонуний муҳожирлар оқими шаҳарни вайрон қилиши мумкинлигини айтди
10:56 / 10.06.2023
Нью-Йоркда тутунли ҳаво яна бир неча кунга сақланиб қолади
22:30 / 08.06.2023