«Россия яна ғалати ғоясига қайтди!» - Киев Донбасс бўйича баёнот берди
Украинанинг БМТдаги доимий вакили Владимир Ельченконинг маълум қилишича, яқин вақт ичида Донбассга тинчликпарварларни юбориш масаласи бўйича қандайдир ўзгариш бўлмайди, сабаби Россия «ўзининг ғалати амалиёт ҳақидаги ғоясига қайтди, бунда БМТ тинчликпарварлари ЕХҲТ кузатувчиларини қўриқлаши лозим бўлади». Бу ҳақда у «Европейская правда» нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди.
«БМТ Хавфсизлик Кенгаши тинчликпарварлик амалиёти мандати устида иш бошлашга тайёр эди, бироқ Россия деярли барча муҳим бандларни рад этди ҳамда ўзининг ғалати амалиёти ҳақидаги ғоясига қайтди, унда БМТ тинчликпарварлари ЕХҲТ кузатувчиларини қўриқлаши керак... Менинг фикримча, яқин вақт ичида бу масала бўйича ҳеч қандай ўзгариш бўлмайди», - дея маълум қилди Ельченко.
Унинг сўзларига кўра, Украина позицияси шундан иборатки, тинчликпарварлар Украина ва Россия ўртасидаги давлат чегарасида туришлари керак, бироқ Москва бу вариантни рад этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Порошенко Украинанинг стратегик мақсадларини маълум қилганди.
Мавзуга оид
01:00
Боррел АҚШ Киевга 300 километргача бўлган масофада Россия ичкарисига зарба йўллашга рухсат берганини тасдиқлади
22:02 / 18.11.2024
Украина узоқ масофага учадиган ракеталар учун рухсат олди: энди нима бўлади?
21:08 / 18.11.2024
Оқ уй Украинага АҚШ қуроллари билан Россияга зарба йўллашга рухсат берилганини тасдиқламади
20:47 / 18.11.2024