Жамият | 10:55 / 10.01.2018
34475
5 дақиқада ўқилади
Реклама

«Йил абитуриенти» рeспублика танлови

Энди абитуриент талабаликка ҳам, автомобилга ҳам, компютерга ҳам бир вақтда эга бўлиши мумкин.

Фото: imtihonpress.uz

Республикада истиқомат қилаётган олий ўқув юртига топширмоқчи абитуриентлар танловда иштирок этиш ҳуқуқига эга.

Танлов 4 йўналишда (Ижтимоий, иқтисодиёт, техника ва тиббиёт йўналишларида) ўзбек тилида ташкил қилинади.

Танлов икки босқичда ташкил этилади:

1. Саралаш босқичи 2. Финал босқичи

Саралаш босқич танлови

2018-йил январь ойи бошидан 20 июнга қадар давом этади.

Финал босқич танлови

Танловнинг Республика Республика босқичи бўлиб, 24 июнда Тошкент шаҳрида ўтказилади.

Фото: imtihonpress.uz

ТАНЛОВ ШАРТЛАРИ

Иштирокчилар «Имтиҳон» газетасининг январь ойидаги илк сонидан бошлаб июнь ойи ўрталаригача бўлган барча сонлари (1-12-сонлар) да босилган ўз йўналишидаги 3 та фан тестини ишлашади, газетадаги жавоблар варақасини тўлдиришади ва расмга олиб телеграмдаги https://t.me/yil_abituriyenti гуруҳга жойлашади ёки почта орқали таҳририят манзилига юборишади. Ҳар сондаги натижалар www.imtihonpress.uz сайтидаги «Йил абитуриенти» бўлимида эълон қилиб борилади. Неча балл тўплагани, айни пайтда иштирокчилар рейтингида қайси поғонани банд этиб тургани ҳақида маълумотга эга бўлишади.

Газетадаги жавоблар варақасида иштирокчининг исми-шарифи (паспорти бўйича), манзили ва телефон рақами сўралади. Жавоблар варақаси рақамланган ва муҳрланган бўлади.

Танловда иштирок этаётган абитуриент газетада чоп этилган тестни бир неча бор ечиши мумкин, лекин натижа борасида доим биринчи етиб келган натижа инобатга олинади.

Финал йўлланмасини қўлга киритган абитуриентлар рўйхати ҳамда финал босқичининг имтиҳон ўтказиш тартиби, жойи, санаси «Имтиҳон» газетаси, имтиҳонпресс.уз ва ижтимоий тармоқлардаги telegram, instagram ва facebook гуруҳи орқали эълон қилинади.

Саралаш босқичига ихтиёрий вақтдан бошлаб қўшилиши мумкин, лекин баллари йиғиндиси юқори бўлган абитуриентлар якуний босқичга жалб қилинади. Шунинг учун ҳеч бир босқични қолдирмаслик ва танловнинг бошидан иштирок этиш тавсия қилинади.

Финал босқич босқич июнь ойида Тошкент шаҳрида ўтказилади.

ҒОЛИБЛАРНИ АНИҚЛАШ

Ғолиблар ўша куннинг ўзида аниқланади, эълон қилинади ва 30 июнь «Ёшлар куни» муносабати билан ташкил этиладиган тадбирда тақдирланади.

4 та йўналишдан кўпи билан 3 тадан ғолиб эълон қилинади.

Финал босқичида ғолиблар сафи дан ўрин олиш учун 150 ва ундан юқори балл тўплаши лозим.

Минимал баллни тўплай олмаган абитуриент ғолиблик мукофотини қўлга кирита олмайди.

Финалда баллар бир хил бўлиб қолган тақдирда қўшимча синов ташкил этилади.

1-ўринга номзодлар бир хил балл тўпласа, қўшимча синов орқали 1- ва 2-ўрин масаласига ойдинлик киритилади;

2-ўринга номзодлар бир хил балл тўпласа, қўшимча синов орқали 2- ва 3-ўрин масаласига ойдинлик киритилади;

3-ўринга номзодлар бир хил балл тўпласа, қўшимча синов орқали ғолиб аниқланади.

Фото: imtihonpress.uz

ҒОЛИБЛАРНИ ТАҚДИРЛАШ

Танловда ҳар бир йўналиш бўйича 1-, 2-, 3-ўрин соҳиб(а)лари белгиланган мукофотлар билан, қолган иштирокчилар эса эсдалик совғалари билан тақдирланадилар.

Белгиланган мукофотлар ҳар бир йўналишга ўринлар учун қуйидагича тақсимланган:

1 та I ўрин – олтин медаль ва ноутбук

1 та I ўрин – кумуш медаль ва телевизор

1 та III ўрин – бронза медаль ва смартфон

Шунингдек, танловда йўналишларнинг барчаси ичида энг юқори балл тўплаган иштирокчи танловнинг бош мукофоти «МАТИЗ» автомашинаси билан тақдирланади.

Мурожаат учун

Телефонлар: +99894 309 99 44

                    +99894 302 99 44 

                    +99894 304 99 44

Маълумот учун

Telegram: @yilabituriyenti_uz   (guruh)            

                   @yilabituriyenti2018 (kanal)

Facebook: fb.com/Imtihon.uz/

Instagram: instagram.com/Imtihon.uz

Website: www.imtihonpress.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид