Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистонда 2,5 мингдан ортиқ киши коррупция учун судланди
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев республика халқига мурожаатида қайд этганидек, мамлакатда коррупцияга қарши превентив кураш давом эттирилади. Унинг қозоқ матбуотида эълон қилинган тўлиқ мурожаатида таъкидланишича, сўнгги 3 йил мобайнида коррупция билан боғлиқ жиноятлар учун 2,5 мингдан ортиқ киши судланган.
"Коррупцияга қарши кураш давом эттирилади. Катта иш амалга оширилмоқда. Биргина сўнгги 3 йилда 2,5 мингдан ортиқ киши коррупцияда айбдор деб топилди. Улар орасида юқори лавозимли раҳбарлар ва давлат компаниялари бошлиқлари бор", — дейилади мурожаатнинг тўлиқ матнида.
Президент сўзларига кўра, "шу давр мобайнида тахминан 17 миллиард тенге (51,5 миллион долларга яқин) миқдоридаги зарар ундирилган".
Мавзуга оид
17:42 / 06.07.2026
Қозоғистоннинг бош масжиди Назарбоев шарафига «Нурсултон» номини олди
20:04 / 29.12.2025
Қозоғистонда Нурсултон Назарбоевнинг хорижга чиқишини чеклаш таклиф этилди
10:20 / 13.11.2025
“Энергоатом”даги коррупция можароси — Киев учун синов
08:33 / 13.11.2025