Жаҳон | 00:20 / 10.01.2018
5410
1 дақиқада ўқилади

Миср президенти сайловда иштирок этиш учун парламент кўмагига эга бўлди

Фото: Reuters

Миср президенти Абдуфаттоҳ ас-Сиси иккинчи марта парламент аъзоларининг кўпчилиги томонидан президентликка лойиқ, деб топилди. Бу ҳақда Reuters хабар тарқатган.

Маълум қилинишича, Миср Араб Республикаси парламенти аъзоларининг 3/4 қисми амалдаги давлат раҳбарининг номзодини маъқуллаган. Шунга қарамасдан, у жорий йилнинг 26-28 март кунлари ўтказилиши режалаштирилган президентлик сайловида иштирок этиш учун ўз номзодини ҳанузгача эътироф этмади.

Собиқ ҳарбий генерал Абдуфаттоҳ ас-Сиси давлатни 2014 йилдан буён бошқариб келади. Шу давргача у бир йил давомида ҳарбий қўмондон сифатида ҳам етакчиликни қўлга олганди.

Миср қонунчилигига кўра, президентлик сайловида иштирок этишни истаган номзод парламент аъзоларининг камида 20 нафари томонидан қўллаб-қувватланишга эришиши сўралади. Бундан ташқари, мамлакатнинг камида 15та маъмурий бирлигида истиқомат қилувчи сайловда иштирок этиш ҳуқуқига эга 25,000 кишининг имзоси билан президентлик сайловида иштирок этиш имконияти бор.

Мавзуга оид