Жанубий Корея президенти КХДР етакчиси билан учрашишга тайёр
Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин билан музокаралар ўтказишга тайёрлигини билдирди. Фақатгина бу учрашув КХДР ядро дастури муаммосига барҳам бериш шарти билан амалга оширилиши керак. Президент бу ҳақда ўзининг илк матбуот анжуманида баёнот берди, деб хабар қилмоқда Ёнхап агентлиги.
"Мен, Шимолнинг ядро муаммосини ҳал этишга ёрдам берса, олий даражадаги учрашувга ҳамда икки Корея муносабатларини тиклашга тайёрман", - деди Мун Чжэ Ин Сеулда ташкил этилган анжуманда. Президентнинг қайд этишича, Жанубий Корея бундай учрашув ўтказишни, у қандайдир натижа бўлишига қайсидир маънода кафолат бўлсагина ижобий ёндашади. Унинг сўзларига кўра, учрашув "номига ташкил этилган музокаралар" бўлмаслиги керак.
Шу билан бирга, Жанубий Корея Корея ярим оролини ядро қуролидан холи қилиш бўйича ўз қарашидан воз кечиш ниятида эмас.
"Аввалроқ икки Корея келишиб олган Корея ярим оролини ядро қуролидан холи қилиш – бизнинг асосий позициямиздир, биз ундан ҳеч қачо воз кечмаймиз", - деган Ж.Корея раҳбари.
Шунингдек, у Жануб ва Шимолнинг зудлик билан қўшилишини хоҳламаслигини ҳам таъкидлади.
Корея республикаси ва КХДР ўртасида муносабатларни нормаллаштириш бўйича музокараларнинг илк босқичи 9 январда бўлиб ўтгани ҳақида хабар берилган эди. Томонлар икки мамлакат ҳарбийлари ўртасида “қайноқ алоқа”ни тиклаш, умумий чегарада кескинликни камайтириш бўйича маслаҳатлашувлар ўтказиш ҳамда КХДР Пхёнчхан Олимпиадасига ўз терма жамоасини юборишига келишиб олишди.
Мавзуга оид
09:31
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
19:12 / 15.11.2024
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
14:22 / 13.11.2024
АҚШ: КХДР аскарлари аллақачон Украинага қарши урушда қатнашмоқда
11:22 / 12.11.2024