Афғонистонга Шавкат Мирзиёев совға қилган автобус ва тракторлар топширилди
Жорий йилнинг 10 январь куни Ўзбекистон Республикаси президентининг махсус вакили И.Эргашев бошчилигидаги делегация Афғонистондаги Ҳайратон шаҳрига ташриф билан борди. Делегация афғон томонига 25 та автобус, 3 трактор ва қишлоқ хўжалиги бўйича бошқа техникани беғараз асосда топшириш маросимида иштирок этди.
Тадбирда афғон томонидан Афғонистон Ислом Республикаси президенти девонининг молия бошқармаси бошлиғи Аҳмад Вафо Амин, транспорт вазири Муҳаммад Ҳамид Тахмоси, таълим вазири ўринбосари Аҳмадсейр Маҳжур, Балх вилояти губернатори ўринбосари Муҳаммад Башир Тавҳидий, Афғонистоннинг шимолий вилоятларидаги жамоатчилик ва бизнес доиралар вакиллари иштирок этди.
И.Эргашев ўз нутқида икки мамлакат халқлари ўртасидаги анъанавий тарихий дўстлик алоқаларини қайд этиб, Ўзбекистон раҳбарияти яхши қўшничилик муносабатларини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, барча соҳаларда қардош Афғонистон билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтиришга устувор аҳамият бераётганини таъкидлади.
Ўзбекистон Афғонистонда тинчлик ва барқарорлик ўрнатилишидан манфаатдор экани билдирилди, расмий Тошкент қўшни давлатнинг иқтисодий ва транспорт инфратузилмасини тиклашга ёрдам беришда давом этиши айтилди.
Тантанали маросим иштирокчилари Ўзбекистондан афғон халқига етказиб бериладиган электр энергияси нархининг сезиларли пасайиши ҳақидаги маълумотни катта хурсандчилик ва қувонч билан қарши олишди.
Тадбир иштирокчилари Ш.Мирзиёевга автобуслар ва тракторлар беғараз асосда берилгани учун чуқур миннатдорлик билдиришди. Таъкидланишича, ушбу воқеа Ўзбекистоннинг Афғонистон халқи ва ҳукуматига нисбатан дўстона муносабати ёрқин намунасидир. Ўзбекистон томонидан берилган автобуслар афғон болаларини мактабларга олиб боришни ҳам енгиллаштиради. Ўзбекистон делегациясининг ҳузурида Ҳайратон шаҳри маъмуриятига учта автобус топширилди.
Мавзуга оид
17:22 / 17.11.2024
Трамп Афғонистондан АҚШ қўшинларини олиб чиққанларни жазоламоқчи – ОАВ
21:21 / 13.11.2024
Урганчга Хитойдан 30 дона замонавий автобус олиб келинди
20:17 / 13.11.2024
Покистонда тўй автобуси дарёга қулаши оқибатида 22 киши ҳалок бўлди
09:26 / 13.11.2024