Ўзбекистон | 18:50 / 11.01.2018
9762
2 дақиқада ўқилади

Ким Ён Се Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг фахрий маслаҳатчисига айланди

Фото: Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

2018 йил 11 январда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги биносида Корея персонални ривожлантириш институти президенти Ким Ён Сега Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг - Фахрий маслаҳатчиси мақомини бериш маросими бўлиб ўтди.

Маросимда таъкидланишича, Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси ўртасидаги ҳамкорликнинг муҳим йўналишларидан бири инсон ресурсларини ривожлантириш билан боғлиқ лойиҳаларни амалга ошириш бўлиб, бугунги кунда Корея ва Ўзбекистон ўртасидаги Корея Республикаси Бандлик ва меҳнат вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан имзоланган ишчи мигрантларни бандликка кўмаклашиш тизими орқали Кореяга жўнатиш борасидаги  Англашув Меморандумини амалга ошириш ишлари давом эттирилмоқда. Мазкур Меморандумни самарали амалга оширилиши натижасида 2007 йилдан то бугунги кунгача Ўзбекистон Республикасининг 27 мингдан зиёд фуқароси Кореяда меҳнат фаолиятини амалга оширди. Айни пайтда, Кореяда 17 мингдан зиёд ишчилар меҳнат қилмоқда. 

Вазирлик раҳбариятининг таъкидлашича, меҳнат миграциясини ташкил этиш соҳасидаги мавжуд тажриба ва амалий кўникмаларни ҳисобга олган ҳолда, шунингдек, Ўзбекистонлик ишчи кучларини жалб этиш бўйича кореялик иш берувчилар билан ўзаро ҳамкорлик мақсадларида Корея персонални ривожлантириш институти президенти Ким Ён Сега Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг - Фахрий маслаҳатчиси мақомини берилди.

Бу Ўзбекистон Республикаси фуқароларини бандликка кўмаклашиш тизими орқали Кореяга йўллаш жараёни самарадорлигини ошириш ва шу билан ташқи миграция соҳасидаги ҳамкорлик натижасида икки давлат ўртасидаги дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш имконини беради.

Мавзуга оид