Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Оқ уй фуқароларни кузатишда давом этади
Оқ уй маъмурияти хорижликларни кузатиш тўғрисидаги (FISA) қонуннинг амал қилиш доирасини сезиларли қисқартириш таклифига қарши чиқмоқда. Аслида қонун доирасини чеклашдан кўзланган мақсад бехосдан америкаликларни кузатишга йўл қўймасликдир. Мазкур масала бўйича Оқ уй позициясини матбуот котиби Сара Сандерс маълум қилди.
11 январь куни Конгресс вакиллар палатаси хорижликларни кузатиш бўйича амалдаги қонуннинг амал қилиш муддатини бирмунча ўзгартиришлар билан яна 6 йилга узайтириш борасида овоз беради. Мазкур ҳужжатга киритилаётган тузатиш эса, Миллий хавфсизлик агентлиги, ФҚБ ва бошқа махсус хизматларга америкаликлар ўзаро йўллаган қисқа хабарларини ўқишни тақиқлайди.
Муаллифларга кўра, бу тузатишлар билан "америкаликларнинг қўнғироқлари, электрон мактублари ва бошқа турдаги мулоқотларини яширинча кузатиш амалиётига чек қўйиш"ни англатади. Сенатор Рэнд Пол раҳбарлигидаги қонуншунослар гуруҳининг фикрича, Америка махсус хизматлари терроризмда гумон қилинаётган хорижликларни кузатиш баҳонасида америкаликларнинг хабарларини ўқишга ноқонуний равишда эришишлари мумкин. Бу эса, АҚШ конституциясига киритилган тўртинчи тузатиш талабларини бузади.
Мавзуга оид
09:10
АҚШнинг Эронга янги ҳужумлари минтақада кескинликни янада оширди
22:32 / 07.07.2026
АҚШ 100 йил ичида биринчи марта думалоқ бўлмаган танга чиқаради
23:54 / 05.07.2026
Трамп Анқарада Зеленский билан учрашиши мумкин
12:48 / 05.07.2026