Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўтган йилда қанча тадбиркорга туризм фаолиятини амалга ошириш учун лицензия берилгани маълум
2017 йил давомида жами 123 тадбиркорга туризм фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензиялар берилди. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар қилган.
Лицензиялар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги «Туризм фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 189-сонли қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан берилади.
Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 июндаги «Туроператор ва меҳмонхона хизматларини сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 355-сонли қарорга мувофиқ Қўмита тузилмасидаги «Туризм хизматларини сертификатлаш маркази» томонидан жами 91 та янги ташкил этилган жойлаштириш воситаси (меҳмонхона)га тегишли мувофиқлик сертификатлари берилди.
Мавзуга оид
17:59 / 24.06.2026
638 млн сўм - Ўзбекистондан ўтувчи ҳашаматли поездга чипта савдоси очилди
12:02 / 18.06.2026
“Шовқин ва чангдан зада бўлдик” – портлатиш ишлари туризм қишлоғига тинчлик бермаяпти
18:31 / 09.06.2026
АҚШ сайёҳлик ва бизнес визалари учун тезкор суҳбат бўйича пуллик хизматни йўлга қўяди
08:50 / 06.06.2026