Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЕИ кенгашидаги раислик Болгарияга ўтди
Европа Иттифоқи Кенгашидаги раислик расман Болгарияга ўтди. Софияда Болгариянинг Европа Иттифоқи Кенгашидаги олти ойлик раислигига бағишланган расмий маросим ўтказилди.
Маросимда сўзга чиққан Болгария президенти Румен Радев, кирилл алифбосининг ватани, Болгария «кўп асрлар мобайнида Европанинг жануби-шарқий дарвозаси ва Шарқ ҳамда Ғарбни бир-бирига боғловчи кўприк сифатида ҳисоблаб келинганини» таъкидлади.
Унинг сўзларига кўра, Болқон ярим оролини бўлишга уриниш ҳар доим фожиага олиб келган.
«Европа бирлашган бўлиши жуда катта, лекин ажралган ҳолда бўлишга жуда кичик», - деди Радев.
Президентнинг сўзларига кўра, миграция ва терроризм Европа Иттифоқи қўшнилари билан фаол мулоқотни талаб қилмоқда.
Ўз навбатида, Европа парламенти раиси Антонио Таяни Европа Иттифоқи Кенгашидаги раислик даврида София ЕП томонидан қўллаб-қувватланишини таъкидлади.
«Болгария раислиги даврида биз ЕИни янада самаралироқ, демократик ва мослашувчан тузилмага айлантириш йўллари ҳақида ўйлашимиз керак», - дея ҳисоблайди Таяни.
Мавзуга оид
08:50 / 26.06.2026
ЕИ Россия ҳарбийлари учун киришни тақиқламоқчи
17:36 / 24.06.2026
Европа Иттифоқи Ўзбекистонда мигрантлар учун марказ ташкил этиши мумкин - ОАВ
08:28 / 19.06.2026
София Россияга қарши янги чекловларга қарши чиқди
10:40 / 18.06.2026