Ўтган 2017 йил тиббий ва биотехнологик стартаплар учун жуда омадли келди. Команиялар етарлича  молиялаштирилди ва уларнинг аксарияти 1 миллиард доллар кўрсаткичга эриша олди. Business Insdider 2018 йилда соҳа ривожини белгилаб берувчи энг йирик 15 стартап ҳақидаги маълумоти билан бўлишди.

 

15. Flatiron Health — 1,2 миллиард доллар

Фото: Saskia Uppenkamp

Flatiron Health онкологик беморларнинг клиник маълумотларини йиғиш билан шуғулланади — масалан, уларнинг қандай дори воситаларини қабул қилгани ва қандай реакциялар кузатилгани. Бу маълумотлар клиник тадқиқотларни тўлдириб, турли препаратларнинг беморларга таъсирини кузатиш имконини беради.

 

14. Clover Health — 1,2 миллиард доллар

Фото: Clover Health

Венчур капитал билан қўллаб-қувватланувчи компания тиббий суғурталар сотуви билан шуғулланади. Clover Health баъзи юқори технологик суғуртачилар сингари йиғилган маълумотларни беморлар аҳволини яхшилаш йўлида  фойдаланмоқчи. Бироқ айни дамда компания молиявий мақсадларга етиша олмаганлик сабаб оғир дамларни бошидан кечирмоқда.

 

13. Auris Surgical Robotics — 1,28 миллиард доллар

Фото: Reuters

Жарроҳлик робототехника ишлаб чиқарувчиси даволашнинг энг кам инвазив усулларини ишлаб чиқади, уларнинг усули фақатгина касаллик зарар етказган ҳужайраларга йўналтирилган бўлиб, шу йўл билан касаллик ривожланишининг олди олинади. Бугунги кунда асосий мақсад ўпка саратони ҳисобланади.

 

12. Ginkgo Bioworks — 1,3 миллиард доллар