Фан-техника | 11:55 / 13.01.2018
15366
2 дақиқада ўқилади

Samsung махфий смартфони ҳақида маълумот пайдо бўлди

Фото: Getty Images

Samsung корпорацияси Лас-Вегасдаги CES 2018 кўргазмасида ёпиқ учрашув ўтказди, унда тахлама экранга эга смартфон тақдим этилган. Бу ҳақда The Investor учрашувда иштирок этган манбага асосан хабар бермоқда.

«Samsung Display’нинг маълум қилишича, 7,3 дюймли тахлама дисплейни яратган ва ишлаб чиқаришни жорий йил охирида бошлашни режалаштирмоқда», - дея маълум қилган манба.

Учрашувда таъкидлашларича, механизм узоқ муддат ишлаш имконига эга эмас ҳамда мутахассислар муаммога ечим топиш устида ишлашмоқда. Кутилишича, тахлама экранларга эга смартфонларни ишлаб чиқариш 2018 йилнинг ноябрида бошланади, уни ишлаб чиқиш ишлари эса деярли якунланган.

Samsung’дан Galaxy X номи остидаги эгилувчан смартфон ҳақида миш-мишлар анчадан бери бор. Унинг тақдимоти 2016 йил охирида бўлиб ўтиши кутилганди. Бироқ, Galaxy Note7 модели билан боғлиқ муаммолар туфайли тахлама смартфоннинг анонси 2017 йилнинг охирига қолдирилди. Кейинчалик бу сана яна кечиктирилди. Дастлабки маълумотларга кўра, қурилма экрани иккала йўналишда ҳам букилади, AMOLED-панелни эса зарар етказмаган ҳолда 12 миллиметрга чўзиш мумкин бўлади.

Мавзуга оид