10:22 / 16.01.2018
7039

Тожикистон криптовалюталар бўйича позициясини билдирди

Фото: The Times

Тожикистон Миллий банки мамлакатда криптовалюталардан фойдаланиш бўйича биринчи марта расмий позициясини билдирди. «Молия институтлари тажрибасига таянган ҳолда, Миллий банк фуқароларни криптовалюталардан фойдаланиш билан боғлиқ таҳдидлар ҳақида огоҳлантиради», дейилади МБ ёзма хабарида.

ТР Миллий банки фикрига кўра, криптовалюталар, жумладан биткоинлар билан кўплаб амалиётлар аноним ҳолда ўтказилиши шубҳали операцияларга ҳам йўл очиб бериши мумкин. «Криптовалюта киберҳужумларга учраши ёки пулларни ювиш ҳамда терроризмни молиялаштириш учун ишлатилиши мумкин. Криптовалюталар эгалари ўртасидаги амалиётлар молия муассасаларининг иштирокисиз ўтиши ҳисобга олинса, жиноий ҳолатлар ҳам рўй бериши мумкин эканини истисно қилиш керак эмас, масалан, виртуал пуллардан фойдаланган ҳолда гиёҳванд ва психотроп моддалар реализацияси».

Тожикистонда криптовалюта айирбошлаш ва омонат, шунингдек ҳисоб-китоб учун расмий восита саналмайди. Мамлакатда барча молиявий операциялар фақат миллий валюта – сомонийда амалга оширилади.

Top