Жаҳон | 17:10 / 17.01.2018
9140
1 дақиқада ўқилади

Ким Чен Ин КХДРнинг барча вилоятларида пединститутлар очиш ҳақида топшириқ берди

Фото: Reuters

КХДР етакчиси Ким Чен Ин мамлакатнинг барча вилоятларида Пхеньяндаги каби педогогика институтларини очиш ҳақида топшириқ берди. У бу ҳақда Пхеньян педагогика институтига ташрифи вақтида айтиб ўтган, деб хабар бермоқда Корея Марказий телеграф агентлиги.

Таъкидланишича, бу муассасанинг умумий майдони 23,1 минг кв метр бўлиб, у, мамлакат раҳбарининг сўзларига кўра, энг намунали ўқув даргоҳидир.

Модернизация қилинган педагогика институтида, КМТАнинг ёзишича, энг замонавий ускуналар ўрнатилган. Агентлик томонидан эълон қилинган суратларда институт аудиториялари замонавий техника билан жиҳозлангани, кўплаб хоналарда компьютерлар ва ноутбуклар, шунингдек, виртуал реаллик кўзойнаклари борлигини кўриш мумкин.

Ким Чен Иннинг таъкидлашича, педагогларнинг иши жуда муҳим, сабаби КХДР шу туфайли таълим даражаси баланд ҳамда кадрларга бой давлатга айланмоқда. Унинг сўзларига кўра, партияда педагогик институтларга катта эътибор қаратишмоқда. 

Мавзуга оид