Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сеул ва Пхеньян Олимпиада бўйича мулоқотни амалий даражада бошлади
Пханмунжом чегараолди пунктида Жанубий Кореянинг Пёнгчангида бўлиб ўтадиган қишки Олимпиадада КХДР делегацияси иштироки бўйича музокаралар амалий даражада бошланди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
Томонлар учрашув давомида КХДР делегациясининг ўйинлардаги иштироки техник жиҳатларини муҳокама қилади – хусусан, жойлаштириш ва логистика масаласи. Бундан ташқари, мамлакатлар спортчиларининг очилиш ва ёпилиш маросимида ягона байроқ остида ўтиши имконияти ҳам муҳокама қилиниши мумкин.
Музокаралар аввалида Корея Республикасининг Бирлашув вазирлиги раҳбари ўринбосари Чун Хэ Сон мулоқот ўзаро ҳурмат ҳамда тушуниш асосида бўлиб ўтишига умид билдирди.
Мавзуга оид
20:27 / 09.06.2026
Си Жинпинг Пхенянда: Хитой ва КХДР муносабатларни «янги чўққилар»га олиб чиқмоқда
13:32 / 14.05.2026
Кореяга ишга юборишдаги йирик схема: Kun.uz бу ҳақда уч йил олдин бонг урган эди
20:18 / 11.05.2026
Ким Чен Ин ўзи ўлдирилган тақдирда, ядровий зарба билан қасос олишни буюрди
19:26 / 06.05.2026