Жаҳон | 10:03 / 18.01.2018
7986
1 дақиқада ўқилади

Яна бир давлат ОПЕКка кириш ниятида эканини маълум қилди

Конго Республикаси Нефть экспортчилари бўлган давлатлар ташкилотига (ОПЕК) кириш ҳақида қарор қабул қилди. Бу ҳақда Reuters агентлиги Африканинг ушбу мамлакати ҳукумати баёнотига таянган ҳолда хабар бермоқда.

"Конго Республикаси Нефть экспортчилари бўлган давлатлар ташкилотига (ОПЕК) киришга қарор қилди", - дейилади расмий баёнотда. У 11 январда имзоланган, бироқ ОАВга чоршанба куни тарқатилган, дея таъкидлайди агентлик.

"Ташкилотга тез орада кириш ниятида Конго Республикаси президенти Дени Сассу-Нгессо мамлакат жаҳон етакчилари қаторидан жой олишини хоҳлаётганидан далолат беради", - дейилади баёнотда. Унга Конго Республикаси президенти кабинети раҳбари Флоран Нтсиба имзо чеккан.

Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Адал ал-Жубайр 8 январь куни Конго Республикаси пойтахти Браззавилга ташрифи чоғида мамлакат ОПЕКка киришини қўллаб-қувватлаши ҳақида маълум қилганди, дейилади хабарда.

Мавзуга оид