Қозоғистон 47 компанияни сотиб юбормоқчи, улар орасида «Эйр Астана», «КазМунайГаз» ҳам бор
2018 йилда Қозоғистоннинг 47 компанияси сотиб юборилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Қозоғистон миллий иқтисодиёт вазири ўринбосари Серик Жумангарин хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, йил бошидан бери республика Миллий жамғармасига хусусийлаштириш жараёнидан 7,4 млрд тенге (22,6 млн доллар) келиб тушган, бу асосан республика мулкидаги объектларнинг хусусийлаштирилишидан келган маблағлар.
«Миллий компаниялар объектларининг сотувидан тушган маблағлар ҳозирча йўқ, сабаби давлат секторидаги сотувлардан маблағларни ўтказиш қоидаси ишлаб чиқилмоқда. Маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан сотилаётган нарсалар маҳаллий бюджетга келиб тушмоқда ва бюджет кодексига мувофиқ сарфланади», - дея айтиб ўтган амалдор.
Унинг таъкидлашича, инвесторлар «Самрук Казина» фондининг 47та йирик активи: «Казахстан Темир Жоли», «КазМунайГаз», «Казатомпром», «Самрук Энерго», «Эйр Астана», «Казпочта», «Толкин Самрук» бўйича қизиқмоқда.
«Бундан келиб тушиши мумкин бўлган маблағлар ҳажми 3,5 – 5,5 млрд долларга тенг бўлади. Яъни, анча катта сумма. Биз нефтгаз соҳасида 10 компания, темир йўлида – 1, атомда – 4 компания, энергетикада – 8, фуқаролик авиациясида, «Эйр Астана»дан ташқари, яъни 4 компания, мудофаада – 4, ҳамда бошқа соҳаларда яна 5 компания хусусийлаштирилишини кутмоқдамиз», - дея хабар берди С.Жумангарин.
Унинг қўшимча қилишича, активлар сотувга хорижий маслаҳатчиларни жалб этган ҳолда тайёрланмоқда.
Мавзуга оид
20:54
Қозоғистон баҳорда Марказий Осиё давлатларидан 11 миллиард куб метр сув олади
20:06
Қозоғистонда яна 1 млрд доллар ноқонуний активлар давлатга қайтарилди
17:25
Қозоғистонда хотинкуш Бишимбаев колониядан қочиб кетгани рад этилди
15:04 / 10.11.2024