Жаҳон | 14:31 / 19.01.2018
5204
1 дақиқада ўқилади

АҚШ давлат котиби 1 ҳафта ичида 4 давлатга боради 

Фото: Anadolu

АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон Европа давлатлари бўйлаб бир ҳафталик турнени амалга оширади. Бу ҳақда Қўшма Штатлар Давлат департаменти хабар берди.

Тиллерсон 21-27 январь кунлари Буюк Британия, Франция, Швейцария ҳамда Польшага боради.

Турне Лондонга ташрифдан бошланади, у ерда Америка дипломатияси етакчиси Буюк Британия ТИВ раҳбари Борис Жонсон билан учрашади. Эрон, Сурия, Ливия, Украина ва КХДР мавзусини муҳокама қилиш режалаштирилган.

Парижга Тиллерсон 23 январь куни келиб, Франция ҳукумати вакиллари билан музокаралар ўтказади.

24-26 январь кунлари эса давлат котиби Швейцариянинг Давосидаги Бутунжаҳон иқтисодий форумида иштирок этади.

Турне 26 январь куни, Тиллерсоннинг Варшавадаги музокаралари билан якунланади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид