Тожикистон президенти Имомали Раҳмон мамлакат молия вазири Абдусалом Қурбониённи ишдан бўшатиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда республика раҳбарининг матбуот хизмати хабар берди.
"Абдусалом Карим Қурбониён бошқа ишга ўтиши муносабати билан Тожикистон Республикаси молия вазири лавозимидан озод этилсин", - дейилади фармон матнида, у президент сайтида эълон қилинган.
Раҳмоннинг бошқа фармони билан аввал Инвестициялар ва давлат мулкини бошқариш бўйича қўмита раиси лавозимини эгаллаган Файзиддин Қаҳҳорзода молия вазири этиб тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Имомали Раҳмон Тожикистон Божхона хизмати раҳбарини ишдан олгани хабар берилганди.

















