Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президент Термизда ижтимоий-иқтисодий лойиҳаларни кўздан кечирди
Президент Шавкат Мирзиёев Термиз шаҳридаги «Жарқўрғон мева-сабзавот экспорт» корхонасига ташриф буюрди. Бу ерда дуккакли дон маҳсулотларини саралаб, экспортга йўналтириш йўлга қўйилган, деб хабар бермоқда давлат раҳбари матбуот хизмати.
Шу ерда вилоятни ҳар томонлама ривожлантиришга қаратилган ижтимоий-иқтисодий лойиҳалар намойиш этилди. Давлат раҳбари Ангор, Денов, Шеробод, Жарқўрғон, Қумқўрғон, Шўрчи, Сариосиё, Олтинсой ва Қизириқ туманларида кластер усулида пахта етиштириш, ҳудудий экспорт салоҳиятини ошириш дастурлари билан танишди.
Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказида олиб борилаётган қурилиш ишлари, Термиз шаҳри, Денов ва Қизириқ туман марказларида амалга ошириладиган бунёдкорлик режалари юзасидан кўрсатмалар берди.
Мавзуга оид
18:28 / 20.06.2026
Сурхондарёда Александр Федин яратган ўрмонзор "Дендрология боғи"га айлантирилади
09:05 / 17.06.2026
Афғонистондан олиб кирилган 37,6 кг гиёҳвандлик воситалари фош этилди
18:00 / 12.06.2026
Сурхондарёда уч йигит сувга чўкиб ўлди
20:37 / 03.06.2026