«Ўлик жонлар»: Туркманистон Меҳнат вазирлигининг 30 ходими қўлга олинди
Туркманистоннинг Иқтисодий жиноятлар билан кураш бўйича давлат хизмати январь бошидан бери Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги ҳамда унинг ҳудудий бўлимларида текширувлар ўтказмоқда.
«Хроника Туркменистана» нашри манбалари маълумотига кўра, бугунги кунда, суриштирувлар якунлари бўйича, тахминан 30 киши қўлга олинган.
Текширувлар натижасида кўп сонли «ўлик жонлар» - вафот этган пенсионерлар ва ногиронлар исми аниқланган. Ижтимоий таъминот тизими ходимлари уларнинг номига пенсия ва нафақа пулларини тўлашда давом этишган.
Тергов давомида таъкидланишича, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлигининг Назорат-ревизия бўлими ҳужжатларни юритишдаги қонунбузарликлар ва молиявий ҳисоботларни сохталаштириш бўйича кўплаб ҳолатларга эътибор қаратмаган, дейилади матнда.
Бу борада бошқа тафсилотлар хабар қилинмаган. Айни дамда, манбалар маълумотига кўра, вазирликда текширув ишлари давом эттирилмоқда.
Мавзуга оид
16:23 / 28.10.2024
Туркманистон Россияга газ етказиб беришни тўхтатди
22:15 / 25.10.2024
БМТ Марказий Осиёни «Тинчлик, ишонч ва ҳамкорлик ҳудуди» деб эълон қилди
18:51 / 12.10.2024
Ашхободдаги кўчага президентни даволаган немис шифокорининг номи берилди
13:35 / 08.10.2024