Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президент Санъат саройи ва амфитеатрга борди, ижодкорлар учун кўп қаватли уй қурилади
Президент Шавкат Мирзиёев Термиз шаҳрида янги барпо этилган муҳташам Санъат саройи ва амфитеатрда яратилган шароитларни кўздан кечирди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар бермоқда.
700 ўринли Санъат саройи ҳамда 3 минг ўринга мўлжалланган амфитеатрда замонавий қулайликлар яратилган. Хориждан овоз ёзиш ҳамда созлаш, ёритиш тизими ускуналари, мониторлар келтириб ўрнатилди. Хорижлик меҳмонларга тўғридан-тўғри таржима қилиб бериш учун кабиналар, санъаткор ва актёрлар хоналари махсус жиҳозлар билан таъминланди.
Ҳудуди 32,5 гектар бўлган масканнинг атрофи ободонлаштирилиб, кўкаламзорлаштирилди. Мусиқали фаввора қурилди.
Давлат раҳбари бу ерда пойтахт театрлари билан ҳамкорликда маҳорат дарслари ўтказиш, спектакллар қўйиш, хусусан, давлат буюртмаси асосида Исо ат-Термизий ва Алпомиш ҳақида асарлар яратиш зарурлигини таъкидлади. Театр ижодкорлари учун кўп қаватли уй бунёд этиш бўйича топшириқлар берди.
Мавзуга оид
18:28 / 20.06.2026
Сурхондарёда Александр Федин яратган ўрмонзор "Дендрология боғи"га айлантирилади
09:05 / 17.06.2026
Афғонистондан олиб кирилган 37,6 кг гиёҳвандлик воситалари фош этилди
18:00 / 12.06.2026
Сурхондарёда уч йигит сувга чўкиб ўлди
20:37 / 03.06.2026