Қозоғистонда икки автобусда бўлган Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари қутқариб қолинди
Қозоғистоннинг Оқмўла вилоятида Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари бўлган икки автобус тўхтаб қолди, деб хабар бермоқда Tengrinews.kz.
Остона – Петропавловск трассасида навбатчилик олиб борган полиция ходимларига 22 январга ўтар кечаси Петропавловск – Сариоғоч йўналишида қатновчи Van Hool маркали автобус трассада тўхтаб қолгани ҳақида хабар келиб тушган. Маълум бўлишича, кучли совуқ ҳарорат туфайли транспорт воситасида дизель ёқилғиси музлаб қолган.
Автобус салонида 43 киши, жумладан Жанубий-Қозоғистон вилоятида яшовчи икки ҳайдовчи ҳамда йўловчилар – Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлишган.
"Дарҳол, воқеа жойига полициячилар ва қутқарув хизмати ходимлари етиб келди. Барча йўловчилар ҳамда ҳайдовчилар махсус иситиш пунктига олиб кетилди, у Шўртанди тумандаги Бўзайғир қишлоғида жойлашган ўқув муассасаси биносида ташкил этилди. Жабрланувчилар иссиқ овқат ва ётоқ жойи билан таъминланди", - дея хабар беришган Оқмўла вилояти Ички ишлар департаменти матбуот хизматидан.
Ўша куни йўл-патруль полицияси ходимлари Мерке – Тюмень йўналиши бўйлаб ҳаракатланган "Сетра" маркали рейс автобуси ҳайдовчилари ва йўловчиларига ёрдам берди. Буланди тумани, Макинск шаҳри яқинида автобусда узатиш қутиси ишдан чиққан, ҳайдовчи транспорт воситасини тўхтатишга мажбур бўлган.
"Салонда икки ҳайдовчи ва 55 йўловчи, барчаси Тожикистон Республикаси фуқаролари бўлган. Автобус ишдан чиққани ҳақида маълумот пайдо бўлгач, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ва қутқарув хизматлари ходимлари ҳайдовчилар ҳамда йўловчиларни Макинск шаҳрига эвакуация қилишди, у ерда иситиш пункти ва ётоқ жойи ташкил этилди", - дея хабар беришган полициядан.
Яна бир ҳолат эса Кўкшетау – Остона йўлида қайд қилинди.
Полициячилар маълумотига кўра, салонида 10 йўловчи бўлган "Хюндай старекс" маркали автомашина Остона томонга қараб ҳаракатланиб кетаётган бўлган, бироқ совуқ ҳарорат туфайли унда дизель ёқилғиси музлаб қолган.
Ўз вақтида етиб келган полициячилар автомашина йўловчиларини бошқа транспортга ўтказиб юборишган.
Айни дамда Оқмўла вилоятида кучли совуқ ҳарорат сабаб жамоат транспорти учун барча йўналишларда автойўллар ёпилган, йўл-патруль полицияси ходимлари кучайтирилган режимда ишламоқда.
Мавзуга оид
15:25 / 14.11.2024
Қозоғистонда Каспий денгизи соҳилидан мингдан ортиқ ўлик тюленлар топилди
21:23 / 13.11.2024
Дунёдаги зарарли чиқиндиларнинг бор-йўғи 1 фоизи Марказий Осиё мамлакатларига тўғри келади – Тўқаев
21:21 / 13.11.2024
Урганчга Хитойдан 30 дона замонавий автобус олиб келинди
20:17 / 13.11.2024