Жанубий кореялик фаоллар Ким Чен Ин фотосурати ва КХДР байроғини Шимолий Кореянинг «Моранбон» жамоаси хонандаси, Ким Чен Иннинг яқин дўсти сифатида баҳоланувчи Хен Сон Воль кўз ўнгида ёқиб юборишди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.

Шунингдек, норозилик акцияси қатнашчилари икки мамлакатнинг сулҳидан дарак берувчи байроқни ҳам ёқиб ташлашган.

Хонанда Хен Сон Воль Пёнгчангдаги 2018 йилги Олимпия ўйинлари очилиш маросимида шимолий кореялик 140 артистдан иборат гуруҳнинг чиқишига тайёргарлик жараёни раҳбари саналади.

Ким Чен Иннинг дўсти Кореяларни бирлаштирмоқда

Жанубий Корея ОАВ маълумотларига кўра, норозилик акциясида 200га яқин киши иштирок этган.