Фан-техника | 14:50 / 23.01.2018
20376
2 дақиқада ўқилади

Ижтимоий тармоқларда iPhone XI суратлари пайдо бўлди

Фото: iDropNews

Ижтимоий тармоқларда Apple корпорациясининг янги iPhone XI гаджети тасвирлари пайдо бўлди. Смартфон образи компания маҳсулоти ҳақидаги сўнгги маълумотларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган. Суратлар iDropNews томонидан тақдим этилди. 

Суратларга қараганда янги "олма" флагмани кичрайтирилган кесим ва аввалгисидан-да ингичка ҳошияга эга бўлади. Ишлаб чиқарувчи ғоясига кўра, Face ID датчиги (телефонни юз орқали блокдан ечиш) фронтал камерага кўчирилади, бу олд панелдаги кесимни кичрайтириш имконини беради. 

Шунингдек муаллифлар янги iPhone XI'да икки SIM-картада ишлаш имконига эга бўлиши кўрсатилган.

Фото: iDropNews 
Фото: iDropNews 

KGI Securities таҳлилчиларининг сўзларига кўра, Apple жорий йилда ҳам 2017 йилдаги каби уч iPhone ишлаб чиқаришни режалаштираётгани маълум қилинган - 6,5 дюймли дисплейга эга бўлиши кутилаётган iPhone X Plus ҳамда 6,1 дюйм LCD-дисплейли, нисбатан арзон iPhone модели шулар жумласидандир.

Фото: iDropNews 
Фото: iDropNews 

Мавзуга оид