Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
КХДР Жанубий Кореяни узр сўрашга чақирди
Фото: Reuters
Жанубий Корея ҳукумати Сеулда КХДР байроғи ва Ким Чен Иннинг фотосурати ёқиб юборилгани учун узр сўраши керак. Бу ҳақда Шимолий Кореянинг Москвадаги элчихонаси хабарида айтилади, деб маълум қилмоқда РИА «Новости».
«Жанубий Корея ҳукумати бутун миллатга қарши ҳозирги сиёсий фитна учун узр сўраши, жиноятчиларни жазога тортиши ва бундай ҳолатлар юз бермаслиги учун тегишли чораларни кўриши лозим.
Бу бизнинг яхши ниятимиз ва Кореялараро муносабатларни соғломлаштириш бўйича саъй-ҳаракатларимизга нисбатан қабул қилиб бўлмайдиган таҳқирлаш ҳамда Олимпия ўйинларига киритмасликка йўналтирилган сиёсий фитнадир.
Биз Кореялараро муносабатларни қадрлаймиз, бироқ ўтакетган мутаассибларнинг бундай хатти-ҳаракатини жим кузатиб тура олмаймиз», - дейилади КХДР элчихонаси хабарида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сеулда фаоллар Ким Чен Ин фотосуратини КХДР делегацияси раҳбари кўз ўнгида ёқиб юборишгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
19:26 / 06.05.2026
Жанубий Кореянинг собиқ биринчи хонимига нисбатан ҳукмни оғирлаштирган судья ўлик ҳолда топилди
16:10 / 27.04.2026
Жанубий Корея Ўзбекистонда АТ таълими учун 14 млн доллар грант ажратади
22:00 / 17.04.2026
Жанубий Кореяда ҳайвонот боғидан қочган бўри 9 кундан кейин топилди
11:20 / 15.04.2026