14:30 / 23.01.2018
12319

Nokia беш камерали смартфон ишлаб чиқармоқда

Фото: Bloomberg

HMD Global компаниясида беш асосий камера ва икки LED-вспишкали фотомодуль билан таъминланган смартфон ишлаб чиқарилмоқда. Foxconn тадқиқот бўлимига яқин бўлган VtechGraphy шу ҳақида маълум қилди. 

Сўнгги флагман ишланмалари борган сари кўпроқ икки асосий камерани ўз ичига олмоқда, шу билан бирга, икки фронтал камера билан таъминланган смартфонлар ҳам йўқ эмас. Манбада смартфонга нима учун беш камера кераклигига аниқлик киритмаган. Экспертларнинг тахминларига кўра, бундай қарор фотомодуль ўлчамларини ошириш, уни яқинлаштириш функциялари билан жиҳозлаш ёки стереотасвирга эга бўлиш учун керак бўлиши мумкин. Баъзилар 8 линзага эга ва 360 даража бурчак тасвирли 3D-видео ишлаб чиқувчи шарсимон Nokia Ozo камерасини ёдга олишди. 2015 йилнинг янги қурилмаси нархи жуда юқори бўлиб, 60 минг АҚШ долларини ташкил қилган, зеро у 3D-кино съёмкасига ихтисослашган тор профессионаллар гуруҳига йўналтирилган.

Фото: Nokia

Янги смартфонга келсак, у фойдаланувчиларнинг меҳрини қозониши учун нисбатан ҳамёнбоп бўлиши керак. Ўз вақтида Nokia ўзининг ноёб ишланмалари билан жамоатчилик эътиборини жалб қилишга муваффақ бўлган. Масалан, 42 мегапикселли камерага эга Nokia 808 PureView смартфони. 

Фото: Nokia

Ишлаб чиқарувчининг янги маҳсулотининг кўриниши қандай бўлиши ҳозирча номаълум. Маълумотларга кўра, беш камерали смартфонлар 2018 йилнинг охирига бориб сотувга чиқади. 

Top