Путин Эрдўған билан мулоқот қилди
Туркия ва Россия президентлари Ражаб Тоййиб Эрдўған ва Владимир Путин телефон орқали Туркия қуролли кучларининг Африндаги операциясини ва Сурия бўйича Сочида 29-30 январда ўтадиган миллий мулоқот бўйича конгрессга тайёргарликни муҳокама қилишди.
“Эрдўған телефон орқали Путин билан Африндаги операцияни муҳокама қилди ва у Туркиянинг миллий хавфсизлигини таъминлаш ҳамда Афринни PYD (“Демократик иттифоқ" курд партияси), YPG (курдларнинг мудофаа кучлари) ва ИШИД террорчилик ташкилотларидан озод қилиш, унинг Суриянинг ҳудудий яхлитлиги ва сиёсий бирдамлик нуқтаи назаридан муҳимлигини муҳокама қилишди. Эрдўған Сурия бўйича Россия билан ҳамкорликдаги ишга катта аҳамият беришини таъкидлаб ўтди. Икки етакчи Сочида Сурия бўйича конгресс муваффақиятли ўтиши ва Суриядаги вазиятни сиёсий ҳал қилишга йўл очиб бериши учун уни ўтказишда биргаликдаги саъй-ҳаракатларни давом эттиришга қатъийликларини тасдиқлашди”, деб маълум қилган манба.
Мавзуга оид
22:03 / 15.11.2024
Шолц ва Путин икки йил ичида илк бор телефон орқали мулоқот қилди
22:30 / 14.11.2024
Путин Россияда YouTube фаолияти секинлашгани билан «шуғулланиш»га ваъда берди
20:43 / 13.11.2024
«Мосфильм» киностудияси ўз омборидаги танкларни Россия армиясига топширди
22:15 / 12.11.2024