Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тожикистонда эрининг қариндошларини «заҳарлаб ўлдирмоқчи» бўлган аёл 18 йилга қамалди
Фото: Photl
Тожикистоннинг Хатлон вилояти суди Панж туманининг Турдишайх қишлоғида яшовчи 39 ёшли Махпура Ҳикматовани 18 йилга озодликдан маҳрум қилди. Иш материалларига кўра, аёл эрининг оиласи аъзолари овқатига заҳар қўшиб, камида тўрт марта ўлдиришга уринган.
Якунда икки инсон заҳарланиш туфайли ҳалок бўлди ва 38 киши кучли заҳарланди. Бу ҳақда ОАВ 2017 йилнинг охирида хабар берганди.
Давлат айбловчиси судланувчи аёлга 25 йил муддат сўраган. Хабар берилишича, Махпура Ҳикматова жиноят кодексининг икки моддаси бўйича айбдор деб топилди – «жиноятга тайёргарлик кўриш» ва «қотиллик».
Ҳукм жорий йилнинг январь ойи бошларида чиқарилган.
Хатлон вилояти прокурори Насрулло Маҳмудзоданинг айтишича, М.Ҳикматова, айблов хулосасига кўра, уйга эга чиқиш учун эрининг барча оила аъзоларини ўлдирмоқчи бўлган. У бунинг учун хамирга мунтазам равишда заҳар қўшган. «Ҳикматова 2014 йилдан бери нонга заҳарли кимёвий моддаларни тўрт марта қўшган», - дея айтиб ўтди Маҳмудзода.
Мавзуга оид
12:41 / 16.03.2026
Ўзбекистонда 12 мингдан ортиқ аёл 40 ёшдан кейин она бўлган
12:01 / 06.03.2026
Туркияда ўзбекистонлик яна бир аёлнинг жасади топилди
19:11 / 02.03.2026
Туркияда яна бир ўзбекистонлик аёл ўлдирилгани тахмин қилинмоқда
23:07 / 17.02.2026