Ўзбекистон | 12:30 / 25.01.2018
40694
1 дақиқада ўқилади

2019/2020 ўқув йилидан касб-ҳунар коллежларига 11-синф ўқувчилари қабул қилинади

Фото: ЎзА

2019/2020 ўқув йилидан бошлаб касб-ҳунар коллежларига 11-синф ўқувчилари қабул қилинади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Умумий ўрта, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонида келтирилмоқда, деб хабар берди ЎзА.

Ҳужжатга мувофиқ, 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб мажбурий умумий ўрта таълим узлуксиз ва бепул 11 йиллик таълим негизида амалга оширилади.

2019/2020 ўқув йилидан бошлаб касб-ҳунар коллежларига ўқишга қабул қилиш умумий ўрта таълим мактабларининг 11-синф битирувчилари ҳисобидан, ихтиёрийлик асосда, тегишли мутахассисликка (касбга) эга бўлиш учун 6 ойдан 2 йилгача бўлган таълим муддатларида амалга оширилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид