Шифокорлар ўсмирга оёғини тескарисига қилиб тикишди
Шифокорлар оёғи ампутация қилинган шимолий ирландиялик 15 ёшли Тристин Стюартга товонини тиззаси ўрнига тикиб қўйишди. Бу ҳақда The Sun нашри хабар бермоқда.
Ўсмир 2014 йилдан бошлаб оёғидаги оғриқлардан шикоят қилиб келган. 3 йил ўтиб, яъни 2017 йил ёзида унда синовиал саркома – қўл-оёқ бўғимларига шикаст етказувчи ёмон сифатли ўсимта борлиги аниқланган. Ўсмирнинг ҳаётини фақат оёғини олиб ташлаш билангина сақлаб қолиш мумкин эди.
Шифокорлар ўсмирнинг оёғини тўлиқ олиб ташламасдан, фақатгина болдир қисмини олиб ташлашни, сўнгра тиззаси ўрнига товонни тескарисига қилиб тикишни таклиф қилишган. Таъкидланишича, бу ҳолатда болдир ва товон суякларини бириктирувчи бўғин тизза бўғини ролини ўйнайди ва бу протез қўллашни осонлаштиради. Ўсмир бунга розилик берган.
“Инқилобий операция” муваффақиятли ўтган. Ўсмир ампутациядан кейин қўлтиқтаёқларда ҳаракатланган, бироқ ҳозир протезларда юриб, югуришни машқ қилмоқда. “Оёғинг қандай кўринишининг нима фарқи бор. Мен фақатгина югуришни истардим ва шундай бўлишини биламан”, деб айтган ўсмирнинг ўзи.
Келгусида ўсмирнинг оиласи унга махсус югуриш протезларини олиб бермоқчи.
Мавзуга оид
13:21 / 18.11.2023
Полша ТИВ Россия ва Германиядан товон пули ундириш бўйича гуруҳ тузди
08:58 / 28.02.2023
Европа Иттифоқи ва Буюк Британия Шимолий Ирландия бўйича келишувга эришди
13:24 / 29.12.2021
Қийноққа солишдан жабрланганларга товон пули тўлаш тизими жорий қилинади
16:37 / 10.04.2021